Эстеван келажакда "Олтин тўп" учун курашишга умид қилмоқда.
- Келажакда сиз, Ламин ва Мастантуоно ўртасида "Олтин тўп" учун кураш бўладими?
- Ростини айтсам, шунга умид қиламан. Уччаламиз деярли бир хил ёшдамиз, бундай вазиятга тушиб қолиш жуда қизиқ бўларди.
- Ўзингизни "Олтин тўп"ни ютганингизни тасаввур қила оласизми?
- Бу менинг иккинчи энг муҳим орзум. Биринчиси Бразилия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш", - деди 18 ёшли "Палмейрас" ҳужумчиси.













