Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ўзбекистон - Хорватия - 1:1. Гуруҳда пешқадам бўлиб қолдик

Баҳо:
+3 | -

Ўйин бошиданоқ Ўзбекистон ва Хорватия терма жамоалари тенг кучли экани кўзга ташланди. Шунингдек, учрашув бош мураббийлар ўртасидаги тактик курашга айланиши сезилиб турди.

Ҳар иккала жамоа аввало тўпни назорат қилишга ва рақибнинг ожиз томонини топиб, ундан фойдаланишга ҳаракат қилди. Аҳмаджон Мусаев матбуот анжуманида таъкидлаган — рақиб учун ўйланган "юриш"нинг дастлабки 15-дақиқада амалга оширилди. Жамшид Искандаров майдон марказининг чап қанотидан тўпни рақиб жарима майдончаси ичида очилаётган Сергеевга етказди. Игорь эса ўткир бурчак остида тўпни дарвозабон устида ошириб, нариги қанотда дарвозага яқинлашиб келаётган Махсталиев томон тепди. Аббос эса дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қила олмади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

Шундан сўнг тўп назорати Хорватия томонига ўтди. Терма жамоамиз рақибга хавфли вазият яратиш имконини бермадию, ўзи ҳам айтарли ҳужум ташкил қила олмади, тўпни тезда йўқотаверди. Шунга қарамай, ҳисобни очиш барибир ўзбекистонликларга насиб этди. Диёр Туропов ўз қанотини ўзгартириб, ўнгга ўтиб ҳаракатлана бошлаган пайтда, рақиблар унга нисбатан қоида бузишди. Жамшид Искандаров томонидан етказиб берилган тўп йўналишини, адашмасак, Аббос Махсталиев бош билан ўзгартирди. Дарвоза яқинига югуриб бораётган ҳимоячи Раҳмонов эса оёғи билан тўп йўналишига яна ўзгартириш киритиб, гол муаллифига айланди.


Таъкидлаш лозим, мазкур гол тактик курашда Мусаевнинг ишини бироз енгиллаштирди. Энди терма жамоамиз учун асосий эътибор ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумда рақибни жазолаш вариантидан ҳам фойдаланиши мумкин эди. Аммо жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган европаликлар биринчи бўлим давомида бундай имкониятни бизникиларга беришмади.

Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида Асилбек Омоновнинг тўпга чиқишдаги хатоси туфайли ҳисоб тенглашишига бир баҳя қолди. Дарвозабонимиз тўпни муштлари билан уриб юборди, бироқ у унчалик узоққа учмади ва хорватиялик футболчига келиб тушди. Унинг зарбаси эса, худди Махсталиевники каби, ноаниқ чиқди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки 2 дақиқасида терма жамоамиз рақиб дарвозаси томони 2та зарба йўллашга муваффақ бўлди. Искандаровнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олган бўлса, Сергеевнинг зарбасини аниқлик етишмади. Игорда ҳужумда ривожлантириш учун ўнг ва чап қанотларда бошқа вариантлар бўлганини ҳам таъкидлаш лозим. Ушбу ҳужумларга жавобан Йеличич шогирдлари чиройли комбинацион ҳужум уюштиришди. Жарима майдончамиз ичида Шимунович йўлламоқчи бўлган зарбага Фомин тўғаноқ бўлди ва вазиятни юмшатди.

Хорватия эса ҳисобни худди Ўзбекистон каби жарима тўпидан тенглаштирди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни Марко Ливая жуда осонлик билан дарвозага тўғрилаб қўйди. Италиянинг "Аталанта Бергамо" клуби футболчиси ушбу вазиятда ўзини таъқиб қилаётган Бобур Йўлдошев қўллари билан йиқитиб, ўзига қулай шароит яратиб олганди, аммо ҳакамлар буни кўришмади.

Тан олиш керак, голдан кейин Хорватия эҳтиёткор ўйнай бошлади, кўр-кўрона олдинга югурмади, ўзбекистонликлар қарши ҳужумга ўтаётганида эса футболчиларимизни очиқчасига қўполлиқ билан тўхтатишдан тап тортишмади. Мусаев шогирдлари эса иккинчи бўлимда асосан олис масофадан зарба йўллашга ҳаракат қилишди. Махсталиевнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олган бўлса, Шамсиддинов ва Собирхўжаев тепган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан ҳар иккала жамоани дуранг қаноатлантирса-да, Ўзбекистон сўнгги 5-7 дақиқани анча фаол ўтказди, вақт чўзиб ўтирмасдан ҳужумга ташланди.

Дуранг натижадан кейин Ўзбекистон гуруҳда 1-ўринда қолди ва амалда нимчорак финал йўлланмасини нақд қилди. Уч кундан кейин бўладиган Уругвай қарши ўйиндан кейин вакилларимиз гуруҳда қайси ўрин билан 1/8 финалга чиқиши ва унда қайси жамоага рўбарў келиши маълум бўлади.

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
"F" ГУРУҲИ, 2-ТУР
ХОРВАТИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:1 (0:1)
Голлар: Марко Ливая (65) — Сардор Раҳмонов (24)
Огоҳлантиришлар: Нико Даткович (54), Дарио Канадия (61), Йозо Шимунович (71), Иван Алексич (90+3) — Максимилиан Фомин (41), Сардор Раҳмонов (51), Тоҳир Шамсиддинов (90+3)
Хорватия: 1. Оливер Зеленика, 2. Тони Горупец, 3. Иван Алексич, 4. Филип Мрзляк (С), 5. Нико Даткович, 7. Марко Ливая (Петар Брлек 80), 8. Хрвое Миличевич, 10. Марко Пьяца (Перица 67), 11. Анте Ребич, 14. Дарио Чанадия, 20. Йозо Шимунович
Ўзбекистон: 1. Асилбек Омонов, 2. Тоҳиржон Шамсиддинов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Бобурбек Йўлдошев, 5. Максимилиан Фомин, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Владимир Козак (Муҳсинжон Убайдуллаев 67), 8. Диёрбек Туропов (Жалолиддин Машарипов 61), 10. Жамшид Искандаров (Абдул Азиз Юсупов 79), 17. Игорь Сергеев, 18. Сардор Собирхўжаев
Бош ҳакам: Виктор Уго Каррилло (Перу)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:49, 27.06.2013.
Ўқилди: 11610 марта.
Фикрлар: 160 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.