Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Ньюкасл" Эланга трансферига яқинлашди

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест" вингери Энтони Эланга "Ньюкасл"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Руди Галетти маълум қилди.

Аввалроқ, "қарғалар" "ўрмончилар"га 63 миллион евролик янги таклиф билан чиққани маълум бўлганди.

Манбанинг таъкидлашича, ҳозирча клублар ўртасида якуний келишув йўқ, аммо сўнгги таклифнинг бироз яхшиланиши битимни муваффақиятли якунлашга ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга, "Ньюкасл" ва "Ноттингем Форест" аллақачон Эланга трансфери бўйича тўловлар таркибини муҳокама қилмоқда, дея таъкидлайди манба.

Жорий мавсумда 23 ёшли швециялик 43 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:54, 05.07.2025.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.