Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Сардор Раҳмонов: «Олдимизда Уругвайни мағлуб этишдан бошқа йўл йўқ»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси етакчи ҳимоячиларидан бири Сардор Раҳмоновнинг сўзларига кўра, унинг учун ўзи муаллифлик қилган голдан кўра жамоа ғалабаси муҳимроқ.

26 июнь, чоршанба куни Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари доирасида Хорватия ёшлар терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, терма жамоа ҳимоячиси Сардор Раҳмонов у ва унинг жамоадошлари европаликларга қарши ўйинга ғалаба ниятида майдонга тушганини қайд этиб ўтди.

«Дуранг ҳам ёмон натижа эмас, бироқ бугун биз ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Хорватияга қарши ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини ҳал қилиб, кейинги ўйинларга нисбатан хотиржам тайёргарлик кўриш ниятида эдик. Ҳечқиси йўқ, олдинда Уругвайга қарши ўйингача икки кун фурсат бор. Бу муддат давомида ўз устимизда янада қаттиқроқ ишлаб, Уругвайга қарши бундан-да яхшироқ ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилишга ҳаракат қиламиз», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Сардор Раҳмонов.

Хорватия – Ўзбекистон учрашувида ҳисоб 24-дақиқада очилди. Жамшид Искандеровнинг жарима зарбасидан сўнг, тўп Диёржон Туроповнинг бошидан, Сардор Раҳмоновга келиб тушди. Стандарт вазият амалга оширилаётган вақт ҳужумга қўшилган марказий ҳимоячи эса қийинчиликсиз Оливер Зеленика дарвозасини ишғол қилди.

«Албатта, Хорватияга қарши муҳим ўйинда гол уришга муваффақ бўлганимдан хурсандман. Бироқ, мен учун шахсий кўрсаткичларимдан кўра жамоам манфаати биринчи ўринда туради. Агар бугун, мен гол урмасам ҳам, жамоамиз ғалаба қозонганида эди, шубҳасиз, мен учун ғалаба қимматлироқ бўларди», - деди Сардор Раҳмонов.

Гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анталияга сафар қилади. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 29 июнь, шанба куни Тошкент вақти билан 20:00да Акдениз университети стадионида Уругвай терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушади. Икки йил аввал Мексикада ташкил этилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалида Уругвай ўсмирларига қарши тўп сурган Сардор Раҳмоновнинг айтишича, ушбу ўйинда Ўзбекистонни ғалабадан ўзга натижа асло қониқтирмайди.

«Икки йил аввал Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларидан ажойиб хотиралар қолган. Буни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Ўша мусобақада биз Уругвайга қарши тўп сургандик. Уругвайнинг ўша таркибидаги кўплаб футболчилар бугун Туркиядаги мусобақаларда иштирок этмоқда. Биз Уругвай терма жамоаси, унинг футболчилари ҳақида яхши биламиз. Уругвайга қарши ўйинда биз майдонга фақат ғалаба мақсадида майдонга тушамиз, чунки олдимизда ғалабадан бошқа йўл йўқ», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Сардор Раҳмонов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 08:48, 27.06.2013.
Ўқилди: 5097 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик