Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига ойлик стипендия таъсис этилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

“2028 йил Лос Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган ХХХIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлашнинг асосий мақсадлари этиб қуюдагилар белгиланди:

спортнинг устувор тоифадаги бокс, дзюдо, таеквондо, эркин кураш, оғир атлетика турлари бўйича медаллар сонини ошириш;

спортнинг ривожланаётган тоифадаги триатлон, волейбол, стол тенниси, баскетбол, замонавий беш кураш каби 21 та тури бўйича лисензияларни қўлга киритиш;

халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эришган натижалардан келиб чиқиб, спорт турлари устувор, истиқболли ва ривожланаётган тоифаларга ажратилади.

Устувор, истиқболли ва ривожланаётган тоифалардаги спорт турлари рўйхати ҳар 4 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилган календар йилнинг якунига қадар қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Қарорга кўра, 2025/2026-ўқув йилидан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни 2 та босқичда амалга оширилади:

1-босқичда 8–11-синфлар учун Олимпия ва Паралимпия мактаби,
2-босқичда 1–2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежи фаолият кўрсатади.

2026-йилдан марказ ўқувчи-спортчилари контингенти 800 нафарга етказилади. Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига Спорт вазирлигининг стипендияси учун назарда тутилган маблағлар доирасида ойлик стипендия таъсис этилади.

Олимпия ўйинлари ва ушбу мусобақа дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади.

Ўзбекистонда спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланган. “Спорт – бу аввало тинчлик элчиси, ҳар бир давлат учун миллий ғурур манбаси”, деган эди президент 2025-йилнинг февралида ўтказилган видеоселектор йиғилишида. Лос Анжелес — 2028 Олимпия ўйинларида Ўзбекистонни кучли ўнталикка киритиш мақсад қилинган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 13:20, 09.07.2025.
Ўқилди: 414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.