Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэль Обрадор "Бенфика" сафига келиб қўшилди. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.
21 ёшли футболчи билан келишув муддати 5 йил. "Бенфика" Обрадор учун 5 миллион евро тўлади. Шартномага қайта сотиб олиш имконияти тўғрисидаги банд киритилди.













