Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Италияда «Динамо» ва «Милан» клублари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди

Баҳо:
+ | -

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Италиядаги сафари давомида жаҳоннинг энг машҳур футбол жамоаларидан бири «Милан» клубида бўлди.

Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси президенти Адиз Бобоев Италия ва Европанинг номдор ва кўп карра чемпиони «Милан» клуби офисида бўлиб, миланликлар раҳбарияти билан учрашди.

Хусусан, «Милан» клуби молиявий директори Стефано Кочирио билан учрашувда «Милан» клуби ҳамда Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, Самарқандда «Милан» футбол клуби академияси дастури бўйича иқтидорли футболчиларни тарбиялаш, «Milan Junior Camp»ни Самарқандда ташкил этиш ва шу орқали «Милан» клуби селекционерлари нигоҳини маҳаллий ўйинчиларга қаратиш таклифи берилди.

Шунингдек, мулоқотда «Динамо» мураббийлари ва мутахассисларни «Милан» клубига амалиёт ва тажриба орттириш учун юбориш масаласи муҳокама қилинди. Ўз навбатида Стефано Кочирио клубнинг УЕФА Про лицензиясига эга мураббийлари Самарқандга бориб, ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиши мумкинлигини билдирди.

Учрашувда ёш иқтидорлар ва футбол мутахассислари учун Самарқандда семинар ташкил этиш, Миландаги футбол академиясига ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни жалб қилиш орқали малакаларини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Учрашув якунида «Милан» раҳбарияти томонидан Адиз Бобоевга 1-рақамли клуб либоси топширилди. Миландаги Ломбардия - Самарқанд ҳудудлараро бизнес ва ҳамкорлик форуми давом этмоқда.

Киритилди: 10:11, 12.07.2025.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.