Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

“Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор билан янги шартнома бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Испаниянинг El Chiringuito нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар бир неча ой аввал янги шартнома борасида бир қарорга келган ва уни 2025/26 йилги мавсум бошланишидан олдин расман эълон қилишни режалаштиришган эди. Бироқ ҳозирда “қироллик клуби” музокараларни давом эттиришга унчалик шошилмаётгани айтилмоқда. Аммо бунинг асосий сабаби маълум эмас.

Шу орада Саудия Арабистонининг бир нечта клублари бразилиялик футболчига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Хабарларга кўра, Винисиусга Осиё қитъаси клубидан “ёғли” таклиф олган ва агар у бу трансферга рози бўлса, 5 йил ичида 830 миллион фунт стерлинг миқдорида даромад қилиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2018 йилда “Реал Мадрид” сафига қўшилган. Шу вақт мобайнида у жамоа билан бир нечта йирик совринларни қўлга киритди ва айни дамда клубнинг энг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади.

Аммо у Клублар ўртасида яхши ўйин кўрсата олмади. Шу боис у “Реал” раҳбарияти томонидан “алмаштириб бўлмас футболчи” сифатида кўрилмаяпти. Ушбу ҳолат футболчининг келажагини мавҳумлигича қолдирмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:26, 12.07.2025.
Ўқилди: 7428 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик