Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Туркияликлар Ўзбекистонга мухлислик қилишмоқда (фото)

Баҳо:
+ | -

Туркияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида футболчиларимизни кўп сонли мухлислар қўллаб қувватлашмоқда ва уларнинг аксарияти Ўзбекистон футбол мухлислари клуби томонидан ташкил этилган (124 киши) футболсеварлардир.

Мана икки ўйин ортда қолди, ҳозирча натижа ёмон эмас. Кийинги учрашувда бизни камида дуранг ҳам қониқтиради. Лекин биз йигитларимизга ишонамиз, улар албатта ғалаба қозонадилар. Боиси, уларнинг ортида миллионлаб Ўзбекистон аҳли бор, стадионда эса икки юздан ортиқ ўзбекистонликлар тўғридан-тўғри йигитларимизга далда бўлиб туришибди.

Кеча ушбу мухлисларга маданий сайр уюштирилди. Улар икки кун аввал Истанбул бўйлаб сайр-саёҳат қилишган бўлишса, кеча Бурса шаҳрининг эътиборга молик жойларига сафар уюштиришди. Сафар давомида эса денгиз сатҳидан 1860 метр баландликда УЛУДАГ тоғининг чўққисида жойлашган табиат бағридаги ғайриоддий ресторанда ПИКНИК уюштиришди ва ҳар бир мухлис ўз қўли билан турлича кабоблар тайёрлади. Шундан сўнг дор йўлида тоғнинг энг баланд чўққисига чиқиб, эсдалик учун расмларга тушишди. Ўзбекистон - Хорватия учрашувидан сўнг эса мухлислар учун сюрпиз тариқасида махсус дастурхон ёзилди ва сўнгра Анталияга сафарбар бўлдилар.

Дарвоқе, ўйинларимиз пайтида маҳаллий туркиялик мухлислар ҳам стадионга Ўзбекистон ва Туркия байроқлари билан ташриф буюриб, йигитларимизни қўллаб-қувватлашмоқда.

ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН, ОЛҒА ЙИГИТЛАР!



P.S. Футболимиз ривожи ва Ватанимиз имижини дунёга ёйишда хизмат қилаётган барча журналист аҳлини касб байрами билан ўзбек футболи мухлислари номидан табриклайман. Яқинларингиз ва биз мухлислар бахтига оилангизга тинч-тотувлик, дастурхонингизга барака ва албатта қаламингиз ҳар доим ўткир бўлишини тилаб қоламан.

Дўстингиз А.Фозилов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:47, 28.06.2013.
Ўқилди: 11113 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.