"Болонья" марказий ҳимоячиси Сэм Бёкема фаолиятини "Наполи"да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, клублар 26 ёшли футболчининг трансфери бўйича 31 миллион евро ва бонуслар эвазига келишувга эришган. Ҳужжатлар яқин соатларда имзоланади, деди журналист.
Бекема 2023 йилдан бери "Болонья" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган мавсумда нидерландиялик футболчи барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Нуфузли "Transfermarkt" интернет портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор нархи 28 миллион еврони ташкил этади.













