Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Аҳмаджон Мусаев: «Бизни яхши ўйин кутиб турибди»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев, унинг жамоаси ушбу мусобақага барча вазиятларни ҳисобга олган ҳолда тайёргарлик кўрганини қайд этиб ўтди.

29 июнь, шанба куни Анталия шаҳридаги Акдениз университети стадионида U-20 ЖЧ-2013 «F» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон ва Уругвай ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ушбу учрашв арафасида 28 июнь, жума куни Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси делегацияси ўрин олган Анталиядаги «Rixos Lares» меҳмонхонаси «Eylul» залида бош мураббий Аҳмаджон Мусаев ва жамоа ҳимоячиси Тоҳиржон Шамшитдинов иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Лотин Америкаси вакилларига қарши ҳар куни ҳам ўйнайвермайсан. Уругвай каби жамоаларга қарши тўп суриш фойдали, улардан бир қатор жиҳатларни ўрганиш мумкин. Эртанги рақибимиз чиройли футбол кўрсатади, деб умид қиламан. Бизни яхши ўйин кутиб турибди, деб ўйлайман», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Гуруҳ босқичининг дастлабки икки турида Янги Зеландия терма жамоасини мағлубиятга учратдик, Европанинг кучли жамоаларидан бири ҳисобланган Хорватия билан дуранг натижа қайд этдик. Ҳақиқатан ҳам, эртанги ўйин фаолиятимдаги энг муҳим баҳслардан бири бўлади», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси етакчи ҳимоячиларидан бири Тоҳиржон Шамшитдинов.

Туркиядаги мусобақаларга Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси етарлича тайёргарлик кўриш имконига эга бўлди. Шубҳасиз, таркиб билан боғлиқ барча тажрибалар айнан тайёргарлик жараёнида ўтказиб бўлинган, таркибдан эса энг муносиблар ўрин олган.

«Биз ушбу жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида 19та назорат-ўртоқлик учрашувларида майдонга тушганмиз. Тайёргарлик жараёнида қайсидир футболчининг дисквалификация қилиниши, бошқасининг жароҳат олишини, умуман, юз бериши мумкин бўлган барча вазиятларни ҳисобга олганмиз. Шундан келиб чиқиб, турли ўйин услубларини ҳам режалаштирганмиз. Жамоамиздаги ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, бирор футболчи сафдан чиқса, бошқаси унинг ўрнини албатта тўлдира олади», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Уругвайга қарши ўйинда асосий таркиб вакилларидан бири – чап қанот ҳимоячиси Максимилиан Фомин, сариқ карточкалари сони иккита етгани боис, жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Сардор Раҳмонов ва Тоҳиржон Шамшитдинов бўлажак ўйинда огоҳлантириш оладиган бўлса, бу плей-офф босқичидаги дастлабки ўйинни ўтказиб юборишга сабаб бўлиши мумкин.

«Ҳа, эртага чап қанот ҳимоячиси Максимилиан Фомин майдонга туша олмайди. Бироқ, яна қайтараман, таркибимизда унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар бор. Анталиядаги иқлис Бурсадагига нисбатан иссиқроқ, бундай иқлим шароитида тезкор ҳужумлар ташкил қилиш қийинроқ бўлади. Шунга қарамай, биз Уругвайга қарши ҳужумкор футбол кўрсатишни мақсад қилганмиз», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ЖЧ-2013 гуруҳ босқичи дастлабки икки туридаги ишончли ва чиройли ўйинлари билан мухлис ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлди. Мусобақа аввалида «сирли тойчоқ»дек кўринган Ўзбекистон U-20 терма жамоасига бугун ҳурмат билан муносабатда бўлишмоқда, ўз навбатида, унинг мусобақадаги иштироки истиқболига ҳам катта умидлар билдирилмоқда.

«Бизнинг биринчи мақсадимиз – гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш эди. Дастлабки икки ўйиндаги тўрт очкодан сўнг, кейинги босқич йўлланмасини деярли ҳал қилиб бўлдик, ҳисоби. Бўлажак ўйинларда ҳам жамоамиз ҳеч кимдан кам эмаслигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Менимча, ярим финалгача етиб боришга кучимиз етади», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Тоҳиржон Шамшитдинов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Уругвай ёшлар терма жамоалари ўртасидаги U-20 ЖЧ-2013 «F» гуруҳи 3-тур учрашуви 29 июнь, шанба куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:14, 28.06.2013.
Ўқилди: 8022 марта.
Фикрлар: 79 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.