Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Ҳаким Фузайлов: «Пахтакор» - «Бунёдкор» ўйини натижасининг аҳамияти йўқ»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Олмалиқ" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

— Оғир ўйин бўлди. "Олмалиқ" мусобақа фаворитларини мағлубиятга учратишганидан хабарим бор. Ўйиннинг боришини назорат қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Аммо якуний паллада оқсадик.

— Нима учун жамоа биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмади. Бунинг сабаби нимада?
— Йигитлар биринчи давра охирига келиб бироз чарчашди. Йигитлар терма жамоа сафида ўйин ўтказишди, "Қизилқум" билан сафарда Кубок баҳсида майдонга тушишди. Зарафшондаги ўйин иссиқ об-ҳаво шароитида ўтди. Тикланиш учун ихтиёримизда кўп вақт бўлмади. Шу боис, биринчи бўлимда ўйинимиз яхши чиқмади.

— Иван Нагаевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? У кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади.
— Энг асосийси вазиятлар бор. Унга бироз маҳорат етишмаяпти. Нагаевда футболчи учун муҳим бўлган тезлик бор. У ҳали ўз устида ишлаши керак. Мен уни истиқболли футболчи деб ҳисоблайман.

— 30 июнь куни бўлиб ўтадиган "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги Тошкент дербисида қандай натижа кутяпсиз?
— Билмадим. Ҳар иккала ҳозир пешқадамлар сафида боришмоқда. Ушбу учрашувда қандай натижа қайд этилишининг менга фарқи йўқ. Барибир улар билан ўзаро ўйинлар ўтказамиз. Шунда кўп нарса ҳал бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:10, 28.06.2013.
Ўқилди: 3815 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик