MilanNews24 хабарига кўра, "Милан" жамоанинг асосий ўйинчиси саналган 26 ёшли вингер Рафаэль Леау билан умуман хайрлашмоқчи эмас.
Унга "ПСЖ" қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар бор, аммо "Милан"нинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва спорт директори Игли Таре португалияликни сақлаб қолишга қатъий қарор қилган. "Милан" Аллегри Леауни янги босқичга олиб чиқишига умид қилмоқда.
Айни пайтда, Игли Таре "Лилль" ва "Спортинг"нинг собиқ футболчиси билан янги узоқ муддатли шартнома тузиш устида иш олиб боради ва унинг келажаги ҳақидаги миш-мишларга чек қўйишга ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Леау 2024/25 йилги мавсумда "Милан" сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.













