Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте

"Ливерпуль" юлдузи раҳбариятга "Бавария"га кетиш истагини очиқ айтди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Луис Диас "Ливерпуль"га жамоани тарк этиб, фаолиятини айнан "Бавария"да давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг.

Bild хабарига кўра, мюнхенликлар 28 ёшли футболчи билан йилига 14 миллион евро маош билан 4 йиллик шартнома тузишга келишиб олган.

Манбанинг таъкидлашича, "Бавария" "Ливерпуль" билан футболчининг трансфери бўйича келишувга эришиши керак. Охирги 67,5 миллион евролик таклифни "қизиллар" рад этган. Музокаралар муваффақиятсиз якунланган тақдирда, Диас бошқа жамоага ўтиши мумкин. Унга ҳамон "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

Диас 2022 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилмоқда. Умуман олганда, форвард жамоа сафида 148 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урган ва 23 та голли узатмани амалга оширган. Колумбиялик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 06:45, 19.07.2025.
Ўқилди: 923 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.