Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Мадуэкенинг трансфери "Челси"нинг энг қиммат сотувлар, "Арсенал"нинг энг қиммат харидлар қаторига кирди

Баҳо:
+ | -

Англиялик ҳужумчи Нони Мадуэканинг трансфери "Арсенал" тарихидаги энг қиммат харидлар ва "Челси"нинг энг қиммат сотувлари топ-10 талигига кирди, деб хабар беради Transfermarkt портали.

Аввалроқ, нуфузли журналист Фабрицио Романо "канонирлар" 23 ёшли футболчи учун барча бонусларни ҳисобга олган ҳолда 55,4 млн евро тўлаганини маълум қилганди. Таъкидланишича, Мадуэке "Арсенал" билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Клуб аллақачон трансферни расман эълон қилган.

Мадуэке трансфер нархи бўйича Деклан Райс (116,6 млн евро), Николя Пепе (80 млн евро), Кай Хаверц (75 млн евро), Мартин Субименди (70 млн евро), Пьер-Эмерик Обамеянг (63,8 млн евро) ва Бен Уайтдан (58,5 млн евро) ортда қолиб, "канонирлар" тарихидаги еттинчи энг қиммат харид бўлди.

"Челси"нинг энг қиммат сотувлари орасида Мадуэке олтинчи бўлди, ундан юқорида Эден Азар (120,8 млн евро), Кай Ҳаверц (75 млн евро), Мэйсон Маунт (67,7 млн евро), Оскар (60 млн евро) ва Диего Коста (60 млн евро) жойлашди.

Киритилди: 17:13, 19.07.2025.
Ўқилди: 1215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.