Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клубининг ёзги трансферларидан бири – бу “Пахтакор”дан таклиф қилинган иқтидорли ҳужумчи Отабек Жўрақўзиев ҳисобланади.

У жамоанинг Тожикистондаги йиғинида бошқа футболчилар қатори фаол иштирок этмоқда ва ўзини кўрсатиш иштиёқида меҳнат қиляпти. Отабек Жўрақўзиев куни кеча клуб матбуот хизматига интервю берди.

- Отабек, "Андижон"нинг янги аъзоси сифатида ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?

- Ассалому алайкум! Жамоага қўшилганимдан хурсандман. Ўзимни жуда аъло равишда ҳис қилмоқдаман.

- Машғулотларда ва жамоанинг ичида кўрдикки, сиз худди олдиндан "Андижон"да ўйнаётгандек, эски футболчилардек тасаввур уйғотяпсиз. Мослашиб кетиш ортиқча муаммо туғдирмади, назаримда, шундай эмасми?

- Мослашиш қийин бўлмаяпти. Чунки жамоадаги айрим фуболчилар билан бирга ҳаракат қилганмиз, айримлари билан олимпия термасида бирга ўйнаганмиз. Шу боис мослашиш қийин кечмаяпти.

- Аслида "Пахтакор"дан кетишингиз ва "Андижон"га ўтишингиз нима билан боғлиқ?

- Қисқа қилиб айтганда, ўйин амалиёти.

- Жамоа мухлисларига қандай айтар сўзингиз бор?

- “Андижон” мухлислари марказий Осиёда енг зўрларидан деб биламан. Бундай мухлис тўла майдонда ўйнаш ҳар доим ёқимли бўлган. Уй учрашувларини интиқлик билан кутмоқдаман.

- Максим Шацких ҳам кучли ҳужумчи бўлган ва энди сиз унинг қўл остида ўйнайсиз. Сиз ҳам ҳужумчисиз ва бу ҳол Шатских бошчилигида янада "очилишингиз"га хизмат қилади, деб ўйлайсизми?

- Албатта, Максим Шацких қўл остида “Пахтакор”да ҳам ўйнаганман. Кўп нарсаларни ўргатганлар. Ҳозир ҳам ўрганяпман ва яна ўрганишда давом этаман.

- Шацкихнинг ўйинларини эслай оласизми? Масалан, қайси ўйинлари ёки голларини?!

- Биз у пайтда ёш бўлганмиз. Лекин телефон орқали кўрганман. Миллий термада энг яхши тўпурарлардан бири бўлган. Голларига келсак, энг машҳур голларидан бири “Реал” Мадридга урган голларини кўрганман.

- "Андижон" сафида дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушдингиз, қандай таассурот қолдирди?

- Биринчи учрашувни ўтказдик, яхши ўйин бўлиб ўтди, деб айта оламан. Ҳозир жисмоний юкламалар билан ҳаракат қиляпмиз, камчилик ҳам бўлди. Лекин уни устида ишлаб, мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз.

Киритилди: 22:54, 20.07.2025.
Ўқилди: 1035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.