Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Навбат Тошкент дербисига

Баҳо:
+1 | -

Охирги йилларда олий лигада энг кескин қарама-қаршиликлардан бирига айланган дерби бу сафар "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Мурод Исмоилов ёшлар терма жамоаси сафида Туркияда ўтаётган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган футболчилар хизматидан фойдаланмайди. Шунингдек, Ойбек Қиличев дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. "Бунёдкор" сафида эса бундай йўқотишлар мавжуд эмас.

Ҳозиргача олий лигада жамоалар 12 бор тўқнаш келишган. 8 учрашув дуранг билан якунланган, 4 баҳсда "Бунёдкор" зафар қучган. Рақиблар 12 тўп киритишган, биз эса 7 бор. Ўтган йили меҳмонда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган жамоамиз ўз майдонида 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан. Бу сафар илк ғалабага эришиш учун футболчилар астойдил ҳаракат қилиб кўришади.

Ёшлар таркиблари ўйини шанба, 29 июнь куни соат 18:00да, асосий таркиблар учрашуви эса якшанба, 30 июнь куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чипталарни ишқибозлар стадион кассаларидан харид қилишлари мумкин. Ушбу муҳим беллашувда "Пахтакор"ни қўллаб, руҳий мадад бериб туриш учун барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. Сизнинг кўмагингиз футболчиларга катта ёрдам бериши мумкин. Кескин кечиши кутилаётган учрашувда севимли жамоангизни қўллаб туринг! Умид қиламизки, ўша куни жамоамиз сизлар билан бирга ғалабани нишонлайди. Олға, "Пахтакор"!

«ПАХТАКОР» – «БУНЁДКОР»
Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Рафаэл Илёсов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Игорь Гармашов (Тошкент).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 14:08, 29.06.2013.
Ўқилди: 5033 марта.
Фикрлар: 71 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.