Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

АҚШда улғаяётган ўзбекистонлик футболчилар ЎзПФЛ нигоҳида

Баҳо:
+ | -

ЎзПФЛ делегацияси АҚШ сафарида бўлиб, МЛС билан учрашувлар, МЛС доирасидаги футбол беллашувлари, стадионлар ва умуман инфратузилма, футбол клублари фаолияти билан танишди. Вакилларимиз, шунингдек, ўз эътиборини Америкада бўлиб турган ватандошларимизга ҳам қаратди.

Кўплаб ўзбекистонликлар океан ортида истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг аксари ўз фарзандини футбол мактабларига олиб боради. Келажакда мана шу болалар орасидан ҳам иқтидорли футболчилар етишиб чиқиши катта эҳтимол. Шуни инобатга олган ҳолда Лига Оҳаё штатида ташкил этилган, кейинчалик Чикаго ҳамда Филаделфияда ўз филлиалларини очган футбол мактаби фаолияти билан танишди.

Футбол мактабига Хўжанд шаҳрида таваллуд топган Жўрабек Ҳусанбоев ва унинг акаси асос солган. Синсинати шаҳрида меҳнат қилаётган Жўрабек футболчилик фаолиятини Пахтакор мактабидан бошлаган. Кейинчалик у Ўзбекистон, Россия, Португалия клубларида профессионал футболчи сифатида иштирок этди. Мураббийлик фаолиятини эса АҚШда бошлади.

Айни вақтда у РеалсоссерФС мактабига асос солган бўлиб, Синсинатининг ўзида 250 га яқин тарбияланувчига футбол сир-асрорларини ўргатмоқда. Мазкур болаларнинг 85 фоизини ўзбекистонликлар ташкил қилади. 2015 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган жамоа Оҳаё штатининг икки карра ғолиби ҳисобланади. 2006 йилги гуруҳ эса штат ғолиблигини бир марта қўлга киритган.

Кейинчалик мазкур лойиҳага бошқа штатларда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар томонидан ҳам қизиқиш бўлди ва юқорида таъкидланганидек, Чикаго ва Филаделфияда ҳам филлиаллар ташкил этилди. Очилганига кўп бўлмаган бу филлиалларда ҳозиргача 150 га яқин тарбияланувчи йиғилиб улгурди. Ўзбекистонлик болалар қаторида бу мактабларда Марказий Осиёнинг қолган давлатлардан келган оилалар фарзандлари, шунингдек, келиб чиқиши америкалик, африкалик бўлган йигитлар ҳам шуғулланмоқда.

“Ҳозирги кунда бир неча футбол агентликлари билан алоқаларни йўлга қўйганмиз. Келажакда яна бир қатор штатларда ўз филлиалларимизни ташкил этмоқчимиз. Умид қиламизки, бизнинг мактаб тарбияланувчилари бир неча йиллардан сўнг МЛС ва бошқа Лигаларда иштирок этаётган клублар сафида кўриниш беради”, — дейди Жўрабек Ҳусанбоев Лига медиаси билан суҳбатда.

Чигако, Синсинати ва Филаделфияда болалар мактаблари учун етарлича шароитлар мавжуд. Ўзбекистонлик оилаларнинг бу мактабларда шуғулланаётган фарзандларининг катта қисми АҚШда дунёга келган. Машғулотлар инглиз тилида олиб борилади. Шунингдек, ватандошларимиз ҳам ўзаро инглиз тилида мулоқот қилади. Сабаби улар АҚШ мактабларида таҳсил олади ва табиийки, жамоадошларининг аксар қисми турли миллат вакиллари эканлиги ҳам бунга сабаб бўлади.

МЛС сўнгги вақтларда нафақат профессионал футбол клублари, балки МЛС Next ва МЛС Next Pro лойиҳалари орқали оммавий футбол ҳамда болалар футболига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Яъни, ташкилот мана шу икки лойиҳага ҳам инвестисия киритиш орқали, келажакда катта ўсишга эришишга интилмоқда. Вақти келиб, ўзбекистонликлар томонидан ташкил этилган футбол мактаблари академия даражасида ривожланади ва бутун Америка бўйлаб ўтказиладиган катта даражадаги мусобақалар иштирокчисига айланади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 10:12, 23.07.2025.
Ўқилди: 4239 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.