Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Лукас Васкес ўзига янги жамоа излашда давом этмоқда.
34 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг "қаймоқранглилар" сафини тарк этди - унинг шартномаси якунига етди. Фахрийга кўплаб испан ва хориж клублари қизиқиш билдирмоқда, бироқ Diario AS хабарига кўра, футболчининг ўзи фаолиятини хорижда давом эттиришни афзал кўрмоқда - у Испанияда ўйнашни ва "Реал"га қарши майдонга тушишни истамайди.
Лукас Васкес "қаймоқранглилар" сафида 402 та ўйин ўтказган. У Мадрид гранди сафини фақат бир марта ва атиги бир йилга тарк этган - 2014/15 йилги мавсумда "Эспаньол"да ижара асосида ўйнаган.













