Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 0-0 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-0 Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сон кетиш масаласини "Тоттенхэм" устози Франк билан муҳокама қилади

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк жамоа сардори Сон Хён Мин билан учрашув ўтказади.

Ҳужумчининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда: у ҳозирги трансфер ойнасида кетиши мумкин - амалдаги шартнома келаси ёзда тугайди. Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, тез орада "шпорлар" етакчиси Франк жанубий кореялик футболчи билан учрашиб, юзма-юз мулоқотда вазиятга ойдинлик киритади.

Сонда МЛСда ўйнайдиган "Лос-Анжелес"дан таклиф бор. 33 ёшли футболчи розилик билан жавоб беришга шошилмаяпти, музокаралар эрта бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Сон 2015 йилдан буён "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У лондонликлар сафида 454 та ўйинда майдонга тушиб, 173 та гол ва 101 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 09:01, 24.07.2025.
Ўқилди: 982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик