Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

"Андижон" олдига юқори мақсад қўйган" - Ҳамиджонов "Андижон"га ўтиши, ОЧЛ ва янги мақсад ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ёзги селекция чоғида "Андижон" аъзосига айланган иқтидорли ҳимоячи Суннатилло Ҳамиджонов жамоа билан бирга Тожикистон йиғинида фаол иштирок этмоқда.

Унинг 4 йил олдин ҳам "Андижон" шарафини ҳимоя қилганини мухлислар яхши эслашади. Шу боис Ҳамиджоновнинг "Бургутлар" сафига қайтганидан ишқибозлар қувонишгани рост.

Куни кеча Ҳамиджонов "Андижон" матбуот хизматига интервью берди.

- Суннатилло, "Андижон"даги илк норасмий ўйинни "Истаравшан"га қарши ўтказдингиз. Янги жамоангиздаги илк учрашув қандай таассурот қолдирди?

- Авваламбор, "Андижон" мухлисларига ассалому алайкум! Ўртоқлик учрашуви яхши ўтди ва илиқ тассурот қолдирди. Худога шукр, ютиб олдик.

- Жамоанинг Тожикистондаги йиғинида қатнашяпсиз, сизни қандай қабул қилишди?

- Жамоа йиғинига қўшилганимда, барча жамоадагилар, футболчилар, мураббийлар штаби яхши кутиб олишди. Бу ерда ҳеч ким менга бегона эмас. Олдин бирга ўйнаганмиз ва рақиб сифатида тўқнаш келганмиз. 2021 йили "Андижон"да тўп сурганимда кўплаб футболчилар билан бирга ўйнаганмиз. Ҳаммаси ажойиб.

- Илгари "Андижон"да тўп сургансиз, ўша пайтда қандай хотиралар қолганди ва энди қандай ўзгаришларни кўряпсиз?

- Ҳа, илгари "Андижон" шарафини ҳимоя қилганимда яхши хотиралар қолган. Менда кўп хотиралар сақланиб қолган ва буларни ҳеч қачон эсдан чиқармайман. Ўша пайтлар ҳалигача эсимда бор. Мухлислар фаол эди, ҳозирга келиб улар янада фаоллашишган. 4 йил ичида кўп ўзгаришлар бўлган. У пайтларда "Андижон"ни шахсий базаси бўлмаган. Ҳозир эса 2025 йилга келиб ўзини базаси қуриб битказилди. Худо хоҳласа, Тожикистон йиғинидан сўнг янги базамизга кўчиб ўтамиз. Кўп нарсалар яхши тарафга ўзгарган.

- "Сурхон"дан "Андижон"га ўтишингиз қандай юз берди?

- Биринчи давра тугашига яқин насиб қилса, иккинчи даврада янада яхши клубда ўзимни синамоқчи бўлишни режа қилиб юрардим. "Андижон" клуби ҳам режамнинг бир қисмида бор эди. Чунки "Андижон" ОЧЛда ўйнайди, олдига юқори мақсад қўйган. 

- "Бургутлар" оиласи аъзосига айландингиз. Ҳозирда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Ҳа, "Бургулар" жамоасига аъзо бўлдим, таассуротлар жуда ҳам яхши. Ўзимни ниҳоятда эркин ҳис қиляпман. Юқорида айтиб ўтганимиздек, 2021 йили "Андижон" клубида тўп сурганман. Бу жамоа менга бегона эмас, жуда ҳам яқин, юрагимга яқин жамоа.

- Бу ерда олдингизга қўйган мақсадингиз қандай?

- Олдимга катта мақсад қўйганман. ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида яхши ўйинларимизни кўрсатиб, Худо хоҳласа, кейинги босқичларга чиқиб, яхши натижалар кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда ҳам муносиб ўйинлар кўрсатиб, ижобий натижалар билан ишқибозларимизни қувонтиришга бел боғлаганмиз.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 14:55, 24.07.2025.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4826]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4069]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2712]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2385]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2179]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2148]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1824]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1658]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1655]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.