Александер Исак "Ньюкасл"ни тарк этмоқчи.
Daily Mail ва маълумотни тасдиқлаган бошқа манбаларга кўра, ҳужумчи клуб раҳбариятига фаолиятини бошқа клубда давом эттириш вариантларини кўриб чиқмоқчилигини айтган.
Қайд этилишича, "Ньюкасл" раҳбарияти ва бош мураббий Эдди Ҳау Исакни жамоада олиб қолишдан манфаатдор. Бироқ, тахминан 150 миллион фунтлик таклиф форварднинг яқин ҳафталарда кетишига ёрдам бериши мумкин.
Исак сонидан олган жароҳати туфайли "Ньюкасл" билан Сингапур ва Жанубий Кореяга мавсумолди сафарларига бормади. Швециялик футболчига "Ливерпуль" ва "Ал-Ҳилол" қизиқиш билдираётгани айтилганди.













