Ноа Окафор "Болонья"га ўтиши мумкин.
Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, "Болонья" ва "Милан" 25 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Россонерилар" швейцариялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга тайёр.
Окафор ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Наполи"да ижарада ўтказди. 2024/25 йилги мавсумда хавбек А Серияда жами 15 та ўйин ўтказди.













