Нидерландиянинг "Аякс" клуби Англиянинг "Челси" клубининг ҳимоячи Йоррель Хато трансфери борасидаги илк расмий таклифини рад этди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
"Аякс" Хатонинг жамоани тарк этиш истагини ҳурмат қилади, аммо 19 ёшли футболчининг қолишини истарди. Клуб раҳбарияти "Челси"га ўз таклифини юборган, бироқ унинг тафсилотлари ҳозирча номаълум, дея таъкидлайди манба.
Аввалроқ амалдаги шартномаси 2028 йилда якунига етадиган Хато шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳозирда футболчи Италиядаги турнирда жамоа билан бирга, бироқ ярим финалда ўйнамаган. Мураббийнинг сўзларига кўра, гап трансфер музокараларида эмас, балки Хатонинг спорт формасида. Унга ва яна бир футболчига дам берилган.













