Вингер Тайрис Долан "Эспаньол" билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
23 ёшли инглиз билан келишув уч йилга мўлжалланган.
Долан "Блэкберн" сафида 2020 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Вингер 2024/25 йилги мавсумда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













