"Ньюкасл" марказий ҳужумчиси Александр Исак ёзда жамоасини алмаштириши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, швециялик юлдуз форвард "қарғалар" сафини фақат "Ливерпуль" учун тарк этишга тайёр.
Унга "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва Саудиядан бўлаётган таклифлар қизиқ эмас.
"Ньюкасл" уни сотишдан 150 миллион фунт атрофида пул ишламоқчи.













