Кириш Регистрация

Жоан Гарсиянинг агенти Деку билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Испан матбуотининг хабар беришича, дарвозабон Жоан Гарсиянинг агенти - Хуанма Лопес бир кун аввал "Барселона" спорт директори Деку билан учрашув ўтказган.

Sport.es хабарига кўра, музокараларнинг асосий мавзуси футболчининг янги мавсум учун расмий рўйхатдан ўтишини расмийлаштириш бўлган. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" сўнгги ойларда бир неча бор шунга ўхшаш қийинчиликларга дуч келди - аввалроқ клуб узоқ вақт давомида яримҳимоячи Дани Ольмони рўйхатдан ўтказа олмай, унинг жамоада қолишини хавф остига қўйганди.

Жоан Гарсия июнь ойида "Эспаньол"дан 25 млн евро эвазига "кўк-анорранглилар" футболчисига айланганди. 2024/25 йилги мавсумда 24 ёшли дарвозабон Испания чемпионатида 38 та ўйин ўтказиб, улардан саккизтасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 23:36, 25.07.2025.
Ўқилди: 2548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик