"Ювентус" марказий ярим ҳимоячиси Фабио Миреттига "Наполи", "Болонья" ва "Женоа" клублари қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда инсайдер Николо Скира.
Миретти ёзда Турин клубини тарк этишга тайёр. У бош мураббий Игор Тудорнинг режаларидан ўрин олмаган. Футболчининг нархи 15-20 млн евро атрофида.
Фабио "Ювентус" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Ўтган мавсумда Миретти "Женоа" сафида ижара асосида тўп тепган эди. У 26 та ўйинда 3 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













