"Манчестер Юнайтед" янги мавсумга ҳозирликни АҚШда давом эттирмоқда.
"Қизил иблислар" океанортида АПЛнинг бошқа бир клуби "Вест Хэм"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Манкунианликлар сафида Бруну Фернандеш 5 (пенальтидан) ва 52-дақиқаларда гол урди. "Болғачилар"дан Жаррод Боуэн 63-дақиқада жавоб голини киритди.













