Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Аморим Хёйлунднинг ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Вест Хэм"га қарши мавсумолди ўйинида ҳужумчи Расмус Хёйлунднинг ҳаракатларидан мамнун.

Учрашув шанбадан якшанбага ўтар кечаси бўлиб ўтди ва "қизил иблислар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Манкунианликлар сардори Бруну Фернандеш дубль қайд этди. Даниялик ҳужумчи ўйинни асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқагача ўйнади.

"Менга Расмуснинг ўйини жуда ёқди: унинг югуриши, яккакурашларда иштироки, жамоадошлари билан ўзаро муносабати. У ажойиб иш қилди," - деди португалиялик мутахассис матбуот анжуманида.

Расмус Хёйлунд Премьер-лиганинг ўтган мавсумида 32 та ўйинда 4 та гол урган.

Киритилди: 11:38, 27.07.2025.
Ўқилди: 1948 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик