Кириш Регистрация

"ПСЖ" Шкриньярни сотишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

"Пари Сен-Жермен" марказий ҳимоячиси Милан Шкриньяр тез орада "Фенербахче"га ўтади.

Туркия клуби словакияликлар билан 2029 йилгача мўлжалланган шартномани келишиб олган. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "ПСЖ" билан музокаралар ҳам муваффақиятли якун топишга яқин турибди: "сариқ канарейкалар" раҳбарияти парижликларга яхшиланган трансфер таклифини юборган ва шартлар қабул қилинишини кутмоқда.

Милан Шкриньяр ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Фенербахче"да ижара асосида ўтказди. Машҳур Transfermarkt портали мутахассислари 30 ёшли футболчининг нархини 15 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:33, 27.07.2025.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.