Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл

Де Дзерби Обамеянгнинг "Марсель"га қайтиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Марсель" бош мураббийи Роберто де Зерби ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни тез орада сотиб олиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Шанба куни провансликлар "Жирона" билан ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин тугагач, журналистлар француз жамоасининг италиялик мураббийидан Обамеянгнинг қайтиши ҳақида сўрашди.

"Обамеянгга қўнғироқ қилдимми? Йўқ, лекин мен унга хабар юбордим. Ўтган йили у менинг розилигимсиз кетди, энди унинг қайтишини кутяпман. Бу биз учун яхши келишув," - дея де Дзербининг 36 ёшли габонлик футболчи ҳақидаги фикрларини келтиради L’Equipe.

Пьер-Эмерик Обамеянг 2024 йилнинг июлида "Ал-Қодисия"га ўтганди. Ўтган ҳафтада форвард Саудия клуби билан шартномасини бекор қилди ва эркин агентга айланди.

Киритилди: 12:39, 27.07.2025.
Ўқилди: 898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик