Кириш Регистрация

"Бавария" вингери Ла Лигага қайтишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

"Сельта" "Бавария" вингери Брайан Сарагоса трансферига яқин турибди, дея хабар бермоқда журналист Маттео Моретто твиттердаги саҳифасида.

Манбага кўра, испан клуби сўнгги бир неча ҳафта давомида 23 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Бироқ, клублар ўртасидаги музокаралар жараёни испаниялик вингер трансфери бўйича келишувнинг оптимал формуласини топиш билан мураккаблашди.

Ҳозирда "Сельта" ва "Бавария" трансфер борасида келишувга эришишга яқин турибди.

Сарагосанинг ўзи Испанияга қайтиб, Ла Лигада ўйнашни истамоқда.

Киритилди: 18:49, 27.07.2025.
Ўқилди: 1580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.