Кириш Регистрация

"Ноттингем Форест" ўз сафига швейцариялик ҳужумчини қўшиб олмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест" ўз таркибини швейцариялик ҳужумчи Дан Ндойе билан кучайтирмоқчи.

Инсайдер Фабрицио Романо бўлажак трансфер ҳақидаги хабар билан шахсий ижтимоий тармоғида бўлишди. "Ўрмончилар" ва Италиянинг "Болонья" клублари швейцариялик футболчининг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришдилар, ҳужумкор футболчи билан шахсий шартлар келишиб олинди", - дея хабар беради инсайдер.

Янги ҳужумчи "ўрмончилар"га 40 миллион еврога тушади, бу сумма мумкин бўлган бонус тўловларини ўз ичига олмайди. Футболчи 24 ёшда, у Швейцария терма жамоасининг асосий футболчиси, "Лозанна" клуби тарбияланувчиси. Ўтган мавсумда клуб даражасида у тўққизта гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:14, 28.07.2025.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.