Кириш Регистрация

"Реал" келаси ёзда икки ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Давид Алаба ва Антонио Рюдигер келаси ёзда "Реал"ни тарк этиши мумкин.

Аввалроқ, "Реал" Алаба билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришишга урингани, бироқ ҳимоячида таклиф бўлмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Австриялик футболчи бир йилдан сўнг тугайдиган шартномаси якунига қадар "Реал"да қолиши аниқ, деб ёзади AS.

Антонио Рюдигер билан 2026 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтириш ҳозирча даргумон, чунки "Реал" Дин Хёйсен ва Рауль Асенсиога ишонмоқчи, шунингдек, Эдер Милитаонинг тикланишига умид қилмоқда. Клубда германиялик ҳимоячининг профессионаллигини қадрлашади, аммо унинг келажаги мавсум охирида футболчининг жисмоний ҳолатига қараб ҳал қилинади. Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Рюдигер мениск жароҳати туфайли операция қилинган эди - тиззасидаги муаммолар немисни бир неча ой давомида безовта қилган.

Қайд этилишича, "Реал" Ибраима Конатенинг "Ливерпуль" билан шартномаси тугаганидан кейин келаси ёзда уни текинга қўлга киритишга умид қилмоқда. Шунингдек, клуб "Арсенал" футболчиси Вильям Салибани кузатиб бормоқда.

Киритилди: 15:45, 29.07.2025.
Ўқилди: 2806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.