Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

"Барселона" Ла Лигадаги илк уй ўйинини 6 минг кишига мўлжалланган стадионида ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши кечиктирилди ва яқинда клуб Жоан Гампер кубоги доирасида "Комо"га қарши ўйин "Йохан Кройфф" стадионида ўтказилишини эълон қилди. Гап шундаки, Каталония клуби Барселона шаҳар кенгашидан стадионига қайтиш учун керакли рухсатномани олмаган.

Catalunya Радио хабарига кўра, "Барселона" ҳозирда мавсумнинг илк уй учрашувини қаерда ўтказиш ҳақида ўйламоқда. 13 ёки 14 сентябрь куни Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лигада "Валенсия"ни қабул қилиши керак. Бу ўйин ҳам бор-йўғи 6 минг томошабинга мўлжалланган "Йохан Кройфф" аренасида бўлиб ўтиши эҳтимолдан холи эмас.

"Барселона" ҳозирча "Валенсия"га қарши ўйин учун керакли рухсат олинишига ва учрашув "Камп Ноу"да ўтказилишига умид қилмоқда.

Айтганча, "Барселона" "Монжуик"да "Валенсия" билан ўйнай олмайди, чунки стадионда концерт режалаштирилган. Айнан "Монжуик"да каталонияликлар ўтган мавсумда ўз уй ўйинларини ўтказган эди.

Киритилди: 05:45, 30.07.2025.
Ўқилди: 822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.