Каталониянинг "Барселона" клуби расмий сайтида 18 ёшли хорватиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Ловро Челфи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Футболчи "кўк-анорранглилар"нинг ёшлар жамоасида ҳаракат қилади ва Ханс-Дитер Флик ва унинг ёрдамчилари доимий кузатувида бўлади.
Ловро Хорватия футболининг келажаги сифатида кўрилмоқда. У "Кустосия" жамоасидан "кўк-анорранглилар" сафига қўшилди. Трансфер суммаси аниқ эмас.













