Кириш Регистрация

Конфедерациялар кубоги шахсий совринлари ўз эгаларига топширилди

Баҳо:
+ | -

Бразилияда якунланган Конфедерациялар кубоги шахсий совринлари ҳам ўз эгаларига топширилди.

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар финал учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ушбу ўйинда у жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Айтиш жоиз, Неймар Бразилия терма жамоаси сафида ўзининг илк совринини қўлга киритди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳснинг энг яхши ўйинчи Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Эдисон Кавани деб топилди.

Турнирнинг "Олтин бутса" соҳиби энг кўп гол урган Торресга топширилди. Испания терма жамоаси ҳужумчиси мусобақа давомида бешта гол киритди. Эътиборлиси, улардан тўрттаси Таити дарвозасига урилганди.

Шунингдек, "кумуш бутса" Бразилия термаси аъзоси Фредга, "бронза бутса" эса унинг жамоадоши Неймарга топширилди. Ҳар иккала футболчи ҳисобида тўрттадан гол бор.

Энди Конфедерациялар кубоги - 2013 энг яхши ўйинчисига келсак, ёш Неймар ҳамма рақибларини ортда қолдирди. У турнирда 4та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Япония, Мексика, Италия ва Испанияга қарши ўйинларда энг яхши деб топилди.

"Кумуш тўп" соҳиби Испания яримҳимоячиси Андрес Иньеста бўлса, "бронза тўп" эса мезбонлар вакили Паулиньога насиб этди.

Мусобақа энг яхши дарвозабони дея Бразилия терма жамоаси дарвозабони Жулио Сезар эътироф этилди ва унга "олтин қўлқоп" топширилди.

Шу тариқа ойнинг сўнгги кунида Конфедерациялар кубогига якун ясалди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:58, 01.07.2013.
Ўқилди: 7393 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик