Кириш Регистрация

Спорт курашлари. Яна икки полвонимиз жаҳон чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Греция пойтахти Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди.

Унда 51 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Отабек Турсунов сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида озарбайжонлик Ҳикмат Ҳагвердиевни 4:1 ҳисобида енгган бўлса, -71 кг вазндаги полвонимиз Беҳрузбек Валиев грециялик Димитриос Соулис устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Отабек ва Беҳрузбек терма жамоамизга иккита олтин медални тақдим этди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди. Эслатиб ўтамиз, куни кеча юнон-рум кураши бўйича Бунёд Ҳасанов ва Абдулазиз Холмирзаев ҳам жаҳон чемпионига айланган эди.

 

Киритилди: 10:48, 31.07.2025.
Ўқилди: 632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.