Кириш Регистрация

"Машъал" "Пахтакор"га қарши учрашув олдидан катта йўқотишларга дуч келди

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор”га қарши баҳсда "Машъал" сардори Хумоюн Муртозаев, шунингдек, асосий таркиб футболчилари Нуржаҳон Музаффаров, Анвар Муродов ва Шахбоз Жўраев жароҳатлари сабаб майдонга туша олмайди.

Жамоа шифокорларининг маълум қилишича, футболчилар турли даражадаги жароҳатлар туфайли тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда ва уларнинг соғлиғини тўлиқ тиклаш биринчи ўринда турибди. Бу йўқотишлар, албатта, мураббийлар штаби учун жиддий муаммодир, чунки юқорида тилга олинган футболчилар жамоанинг асосий таянчи ҳисобланади.

Шундай бўлса-да, жамоа мураббийлар штаби қолган футболчиларга ишонч билдириб, "Пахтакор"га қарши баҳсда курашувчан ва ҳаракатчан ўйин кўрсатишни мақсад қилган. Ёшлар учун бу яхши имконият – ўзини кўрсатиш ва асосий таркиб учун даъвогарлик қилиш.

Беллашув бугун 20:00 да старт олади.

Киритилди: 11:32, 01.08.2025.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик