Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Костас Цанас: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам Ўзбекистонни кучсиз жамоа деб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ўйинини ўрганиб чиққан Греция ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Костас Цанас  ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нимчорак финалдаги рақибимиз тартибли ўйин намойиш қилади. Унинг таркибида яхши ва тезкор футболчилар бор. Ўзбекистон гуруҳ босқичида 3 хил натижа қайд этди. Биз уларнинг қай тариқа курашишларини кўрдик. Ўзбекистон жамоа сифатида ҳам, футболчилари индивидуал жиҳатдан яхши ўйнашга ҳаракат қилади. Биз гол ўтказиб юборишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. Бу ўйиннинг боришига таъсир кўрсатади", дейди бош мураббий.

"Бизга Ўзбекистон рақиб бўлганини билганидан кейин футболчилар осмонда учаётгани йўқ. Рақибни яхши ўрганиб чиққан ҳолда шуни айтаманки, кейинги босқичга чиқиш учун ҳар иккала жамоанинг имкониятлари тенг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Ўзбекистонни кучсиз жамоа деб бўлмайди. Ўйинга шундай ёндашсаккина, яхши кураша оламиз", дейди Костас Цанас.

"Учрашувдан учрашувга ўйинимизни кучайтириб боришга ҳаракат қиляпмиз. Футболчилар ҳам олдимизда турган ўйиннинг аҳамиятини яхши ҳис қилишмоқда. Футболчиларда мотивацияни пайдо қилиш муҳим жиҳатлардан бири. Эртага қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Барча бир-бирини ҳурмат қилади ва бир-бирини яхши тушунади. Майдонда керакли ҳаракатларни амалга оширсак, биз кўп нарсага эришамиз", дейди юнонистонлик мутахассис.

"Ҳавонинг исиб бораётгани мени ташвишга солмоқда. Мексикага қарши ўйинни охиригача зўрға етказдик. Ҳар иккала жамоа ўзини нохуш ҳис қилди. Ҳозир ҳаво ҳарорат 35-37 даражага кўтарилмоқда. Кўрамиз, эртага иқлим қандай бўларкан", дейди Греция ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Костас Цанас.

Манба: www.sport-fm.gr
Киритилди: 11:37, 01.07.2013.
Ўқилди: 7339 марта.
Фикрлар: 62 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик