Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин қийин кечишини билардик. "Пахтакор" яхши ва кучли жамоа, уларга қарши ўйинлар осон бўлмайди. Биз ҳам астойдил ҳаракат қилдик, аммо омад келмади. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Камчиликларимиз бор ва бунинг устида ишлаймиз. Менга ёққан томони — жамоамиз охиригача курашди. Шундай курашишда давом этсак, натижа албатта келади.

— Жамоангиз анча ёшарибди. U-21 жамоасидан беш нафар футболчи "Машъал"нинг асосий таркибига ўтганини эшитдик. Шу ҳақда нима дея оласиз?
— "Машъал" доим ёшларга эътибор қаратиб келган. Қолаверса, Муборакдаги академиямиз ҳам шу мақсадда ишлаяпти. Барибир қачондир ёшлар ҳам ўйнаши керак-ку. Иккинчи даврада кўпроқ ёшлар хизматидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Академия ишлаб турса футболчилар етишиб чиқаверади. Қачонки биз уларга ишонч билдирсак, улар ҳам шунга монанд ўсиб боради.

— Бугунги ўйинда захира алмаштиришлар қанчалик ўзини оқлади?
— Энди жамоа мағлуб бўлганида ҳаммаси зўр бўлди дея олмайман. Ўтказиб юборилган голда ҳам ҳамма айбдор бўлади. Айтганимдек, "Пахтакор"га қарши қийин бўлишини билардик. Захирадан тушганлар эса ўзини кўрсата олди.

— Жамоа сизга тўлиқ мослашдими?
— Мен "Машъал" учун янги одам эмасман. Кўп футболчилар билан олдин ҳам бирга ишлаганмиз. 2019 йил Муборакка келган бўлсам, бу орада ёшлар жамоасида ишладим, асосий жамоада бош мураббий ёрдамчиси бўлдим. Раҳбарият менга ишониб бош мураббийликни топширган экан, мен ҳам бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

Манба: https://t.me/Mashal_uzbekistan
Киритилди: 07:17, 02.08.2025.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2580]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик