Relevo нашри хабарига кўра, айни пайтда "Реал Мадрид"нинг бирорта футболчиси клубни тарк этишни режалаштирмаяпти.
Барча футболчилар "қаймоқранглилар"нинг 4 август куни бошланадиган мавсумолди йиғинини кутишмоқда. Улар Хаби Алонсо билан юзма-юз суҳбатдан сўнг ўз позицияси бўйича якуний қарорга келади.
"Реал" Ла Лигадаги дастлабки ўйинини 19 август куни "Осасуна"га қарши ўз майдонида ўтказади.













