Кириш Регистрация

Гарначо яқин орада "Челси"га ўтмайди

Баҳо:
+ | -

Вингер Алехандро Гарначо "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморимга керак бўлмай қолди. Ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар 21 ёшли аргентиналик "Челси"га кўчиб ўтиши мумкин. Гарначо айнан шу клубга ўтмоқчи.

Бироқ, ижтимоий тармоқларда обрўли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Гарначонинг "Челси"га трансфери яқин орада амалга ошмаслиги мумкин. Гап шундаки, Лондон клуби айни дамда асосий эътиборни футболчиларнинг кетиши ва Хави Симонснинг трансферига қаратмоқда.

"Челси" ҳозирча Гарначо бўйича "Манчестер Юнайтед" билан музокара ўтказмаяпти. Асосий омил ўйинчининг нархи бўлади.

Нуфузли Transfermarkt портали Алехандро Гарначони 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:39, 03.08.2025.
Ўқилди: 1149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик