Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финал учрашувини кот-д’ивуарлик Нумандиес Дуэ бошқариб боради.
ФИФА Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳсни африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Учрашув бош ҳаками, кот д’ивуарлик Нумандиес Дуэга қаноларда ватандоши Сонгуифоло Йэо ва бурундилик Жан-Клод Бирумушаҳу ёрдам беради. Камерунлик Неан Алиум эса учрашувнинг тўртинчи ҳакам этиб тайинланган.
Африканинг 2011 йилдаги энг яхши ҳаками ҳисобланган 42 ёшли Нумандиес Дуэ халқаро фаолиятини 2004 йилда бошлаган. Ўтган давр мобайнида у ёшлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати, клублар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган, 2010 йилдан жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, Африка Миллатлар Кубоги ва Африка Чемпионлар лигаси учрашувларида эса мунтазам ишлаб келади.
U-20 ЖЧ-2013
Нимчорак финал учрашуви
2 июль, сешанба
ГРЕЦИЯ – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам: Нумандиес Дуэ (Кот д’Ивуар)
Ён қанот ҳакамлари: Сонгуифоло Йэо (Кот д’Ивуар), Жан-Клод Бирумушаҳу (Бурунди).
Тўртинчи ҳакам: Неан Алиум (Камерун).