Гонсалу Гедеш "Вулверхэмптон"дан "Реал Сосьедад"га ўтди.
Испан клуби 28 ёшли вингернинг трансферини эълон қилди. Томонлар яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 3 йиллик шартнома имзоладилар.
Фабрицио Романо ва Маттео Моретто маълумотларига кўра, келишув суммаси 4 миллион еврони ташкил қилган. Яна 2 млн бонус сифатида тўланиши мумкин.
Гедеш ўтган мавсум АПЛда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.














