Ёзги трансфер ойнаси бошида "Наполи" машҳур ярим ҳимоячи Кевин де Брюне билан шартнома имзолаган эди.
Малласоч бельгиялик хавбек "Манчестер Сити"даги ўн мавсумдан сўнг А Серия клубига ўтди. Сўнгги вақтларда Жек Грилиш ҳам Неаполь клубига ўтиши ҳақида хабарлар чиқди. Шу аснода де Брюйнедан Грилиш ундан "Наполи" ҳақида бирор нарса сўраган-сўрамаганини сўрашди.
«Эҳтимол... Эҳтимол», - деди де Брюйне Corriere dello Sport нашрига.
Аввалроқ, Грилиш бўйича музокараларни "Эвертон" бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 29 ёшли футболчи нуфузли "Transfermarkt" портали экспертлари томонидан 28 миллион еврога баҳоланмоқда. Грилишнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.













