Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл - Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

"Челси"нинг янги вингери - Палмер билан суҳбат ҳақида: "Ҳеч нарсага тушунмадим"

Баҳо:
+1 | -

"Челси"нинг янги аъзоси Эстевао Виллиан Коул Палмернинг гапларидан ҳеч нарса тушунмаганини тан олди.

Бир ойдан сал кўпроқ вақт муқаддам 18 ёшли бразилиялик футболчи "Палмейрас" таркибида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/4 финалида "Челси"га қарши майдонга тушган эди. Вундеркинд бўлажак жамоасига гол урди, аммо бу ғалаба учун етарли бўлмади - "кўклар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тугагач, Палмер Эстевао билан гаплашганини, аммо у ҳеч нарсани тушунмаганини айтди.

"Палмер, Эссугу ва Делап ўша ўйиндан кейин ёнимга келишди. Ростини айтсам, мен Палмернинг биронта ҳам сўзини тушунмадим! Мен фақатгина унинг хурсанд эканлигини тушундим," - дея Эстеваонинг сўзларини келтиради "Челси" матбуот хизмати.

Киритилди: 05:41, 07.08.2025.
Ўқилди: 1190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.