Англиянинг "Лестер" клуби таянч ярим ҳимоячиси Вильфрид Ндиди "Бешиктош" футболчисига айланди. Бу ҳақда турк клуби хабар берди.
Турклар 28 ёшли нигериялик футболчини 9 миллион еврога сотиб олди ва 2028 йил ўрталарига қадар шартнома имзолади.
Ндиди ва "Лестер" ўтган мавсум якунларига кўра АПЛдан Чемпионшипга тушиб кетган эди.













