Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа билан янги шартнома масаласини муҳокама қилишда давом этмоқда.
Marca хабарига кўра, 25 ёшли бразилиялик футболчининг агенти бугун "қироллик клуби" офисига ташриф буюрган. У ерда янги музокаралар бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Винисиус "Реал"дан йилига 25-30 миллион евро соф маош сўраётгани айтилган эди.













